
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида март ойида 137 та ҳолат аниқланган ва жами 2 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.
Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилди. Ҳафта давомида эса 22 та ҳолат аниқланиб, 37 грамм марихуана, 4 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида март ойи давомида қидирувдаги 14 нафар шахс ушланган, 4 та ҳужжатни қалбакилаштириш жинояти аниқланган, 2 та пневматик тўппонча, 1 та пневматик милтиқ ва 1 та тақиқланган диний адабиётлар олиб кирилиши аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар