Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи янги ваколатли давлат органи ташкил этилди. У ўз фаолиятини ташкил этишда ҳукуматга бўйсунади, деб хабар қилмоқда Давлат автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб "Соф.уз" нашри.
Янги инспекция йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда юридик ва хусусий шахсларнинг бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талабларига қанчалик риоя этилишини назорат қилади.
Улар шунингдек, қурилиши тугалланган йўл объектларини қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашади ҳамда шаҳарсозликнинг йўл қурилишига доир қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда бевосита иштирок этади ва таклифлар беради.
Инспекциянинг яна бир фаолият йўналиши йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлашдан иборат.
Йўл инспекцияси 26 нафар давлат инспекторидан ташкил топади, улар республика бўйлаб доимий асосда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилишади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади