Психологлар 70 га яқин мамлакат аҳолисининг менталитетини ўрганиб чиқиб, энг раҳмдил ва ҳиссиётга берилувчан одамлар Эквадорда, Саудия Арабистонида, Перу ва Данияда яшашини аниқлади. Польша, Литва, Эстония ва Болгария аҳолиси эса қўрс деб топилди. Journal of Cross-Cultural Psychology журналида чоп этилган мақоланинг мазмунини «РИА Новости» келтирди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.
Ист-Лэнсингдаги (АҚШ) Мичиган университети ходими Уильям Чопикнинг маълум қилишича, тадқиқот натижалари фақат ҳозирги пайтни акс эттиради, негаки вақт ўтиши билан ҳис-туйғулар шакли ва даражаси турли мамлакатларда ўзгариб боради. Бу айниқса кучли миграцияга дучор мамлакатлар, жумладан, АҚШга хосдир.
Сўровда жами 100 минг киши иштирок этди. Олимлар бу инсонларнинг нафақат ўз ҳис-туйғулари, балки улар бошқа халқлар ҳақида нима деб ўйлаши билан ҳам қизиқиб кўрди. Бундан ташқари, дунёнинг бир четида содир бўлган воқеа бошқа ҳудуд аҳолисининг ҳис-туйғуларига қандай таъсир ўтказиши ҳам тадқиқотда акс этди.
АҚШ жорий рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. Лотин Америкасининг иккита, Форс кўрфазининг учта мамлакати ва Данияда бу кўрсаткич бўйича АҚШдан устун туриши аниқланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди