Британиялик сотиб олган Т-54 танки ичидан 2,5 млн долларлик олтин топиб олди

  • 10 апрель 2017, 10:04
  • 4 792
  • Жамият
  • [u]Британиялик сотиб олган Т-54 танки ичидан 2,5 млн долларлик олтин топиб олди
    Ҳарбий техникани жамлаш билан шуғулланувчи британиялик Ник Мид сотиб олган Т-54 совет танкининг ёқилғи бакидан 5 та олтин қуйма топиб олди. Бу ҳақда Sun нашрига асосланиб "Кун.уз" хабар бермоқда.

    Мид ушбу танкни eBay’да 30 минг фунт стерлингга (37 минг долларга) сотиб олган. Олтиннинг умумий оғирлиги 25 кг ни, нархи эса 2 млн фунт стерлингни (2,5 млн доллар) ташкил қилган.

    Эркак танкларни йиғиш билан шуғулланади. У олтинларни танкни реставрация қилаётганда аниқлаган. У сотиб олган танк 1990-1991 йилларда Форс кўрфазидаги урушда иштирок этган Ироқ қуролли кучларига тегишли бўлган. Танк халқаро коалиция қўшинлари томонидан қўлга киритилгач, Буюк Британияга етказилган.

    Миднинг фикрича, олтинларни Кувайт омборларини тунаган ироқлик ҳарбийлар яширган бўлиши мумкин. Коллекциячи топилма ҳақида полицияга хабар берган. Олтинлар эркакдан тилхат остида олинган.

    Инглиз олтинлар унда қолмаганидан хафа эмас, чунки унга ажойиб танк қолди. Ҳозирда унинг коллекциясида 150 та ҳарбий техника бор. Ник ўз фермасида барча истовчилар учун маълум ҳақ эвазига ҳарбий машиналарида юришга рухсат беради.


    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британиялик сотиб олган Т-54 танки ичидан 2,5 млн долларлик олтин топиб олди