Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрел) билан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенcия жамғармаси томонидан пенcия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.
Шахсий карточкалар (пенcия тайинлаш бўйича комиссиянинг қарори асосида шахсга тайинланган пенcия ва нафақа тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинадиган ҳужжатлар) энди фақат электрон тарзда юритилади ва ахборот тизимида расмийлаштирилади.
Шунингдек, пенcия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш эндиликда Пенcия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.
Пенcионерлар ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига маблағлар кирим қилинган сана, пенcия ва нафақалар тўланган сана деб топилиши алоҳида таъкидланган.
Унга маблағлар пенcионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенcия жамғармаси бўлимлари уларни вафот этганларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди