
13 апрель куни соат 07:50 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Чорвоқ сув омбори айланма йўлининг 47-километрида ер кўчкиси содир бўлди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Эни 10-15 м, баландлиги 1-1,5 м, узунлиги 10-14 м бўлган кўчки йўлнинг ўнг томонидан пастликка кўчган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Кўчки сабаб шу вақтда автомобиль йўлида бўлган Damas русумли машина пастга қулаган. Оқибатда транспорт воситаси ичидаги 2 киши жабрланган. Улардан бири Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмди.
Айни вақтда мазкур йўлда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар