09:39 / 20.04.2017
6 872

Гулистон шаҳрида дўкондан 40 та уяли телефон аппаратини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Гулистон шаҳрида дўкондан 40 та уяли телефон аппаратини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Гулистон шаҳрида 40 дона уяли телефон аппаратлари ўғирлаб кетмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги “Қўриқлаш” хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 январь кунидан  8 январь кунига ўтар кечаси Гулистон шаҳар, Н.Зокиров кўчасида тунги йўналиш милициясида хизматни олиб бораётган Гулистон шаҳар ИИБ хузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими милиционерлари кичик сержант Ж.Аббосов ҳамда сафдор О.Абдуллаевлар хизмат вақтида соат 05:35ларда йўналиш милицияси қўриғидаги 335-сонли дўконга номаълум шахс кирганлигини сезишган. 
Ушбу дўкон кўздан кечирилганда, дўкон ичида 1998 йилда туғилган Н.Х исмли шахс 40 дона хар хил турдаги янги уяли телефон аппаратлари, 1 дона касса аппарати ҳамда 1 дона компютер блок питанияси, жами 6.000.000 сўмлик буюмларни ўғрилаб кетмоқчи бўлган вақтида ушланиб, Гулистон шаҳар ИИБга топширилган.
 
Мазкур холат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистон шаҳрида дўкондан 40 та уяли телефон аппаратини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди