22:44 / 20.04.2017
7 990

Путин ўзининг вориси ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Путин ўзининг вориси ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Россия президенти Владимир Путин ундан кейинги президентни фақатгина халқ тайинлашини айтди. Путин Кремлда "Победа" ташкилий қўмитасининг йиғилишида ўзининг вориси ҳақидаги гапга шу тариқа муносабат билдирди

"Президент ворисини Россия халқи демократик сайловлар давомида танлайди ва бошқа ҳеч ким эмас", деб айтди Путин Афғонистондаги уруш ногиронлари Умумроссия ташкилоти вакили Андрей Чепурнийнинг гапларига жавобан.

Иккинчи жаҳон урушининг нишонланишига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилишда Чепурний ўз ташкилотига гўёки Федерация кенгаши мудофаа қўмитасининг раҳбари биринчи ўринбосари Франц Клинцевич томонидан ташкиллаштирилаётган мунтазам текширувлардан шикоят қилиб, Клинцевич гўёки Путиннинг вориси сифатида Давлат думаси спикери Вячеслав Володинни айтганини таъкидлаб ўтди. 

Путин Чепурнийнинг Клинцевич уруш фахрийлари ташкилотини "йўқ қилишга" уринишлари юзасидан билдирган эътирозларига бу можаро ҳақида биринчи марта эшитаётганини айтган ва уни ҳал қилишга ваъда берган. "Фикримча, афғон уруши фахрийларини "тугатамиз" қабилидаги гаплар билан қўрқитиб бўлмайди. Гап нимадалигини билишга ҳаракат қилиб кўраман", деб қўшимча қилган Путин ва ўз маъмурияти бошлиғи биринчи ўринбосари Сергей Кириенкога бу вазият билан шуғулланишга кўрсатма берган.   

Клинцевичнинг ўзи эса Путиннинг вориси сифатида Володинни айтган-айтмаганини билиш мақсадида берилган саволга "Мен нима телбага ўхшайманми?", деб жавоб қайтарган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин ўзининг вориси ҳақидаги гапларга муносабат билдирди