Франциялик бильярд устаси Флориан Колер 5 метрдан узунроқ келадиган бильярд таёқчаси (кий) билан Гиннесс рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда UPI нашри хабар бермоқда.
Спортчи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги тадбирда узунлиги 537 см келадиган бильярд таёқчани намойиш қилди. Бу таёқчани унинг ҳомийси MEZZ япон фирмаси тайёрлаган. Бильярдчи бу антиқа таёқча билан 8 та шарни лузага тушира олди.
Гиннесс рекордлар китоби вакиллари ушбу таёқчани ўйнаш учун яроқли бўлган дунёдаги энг узун бильярд таёқчаси деб тан олдилар. Стандарт бильярд таёқчасининг узунлиги 160 см дан ошмайди.
Тадбирда Колер бильярд билан боғлиқ яна 5 та жаҳон рекордини ўрнатган. Гиннесс рекордлар китобига кўра, у бир дақиқа ичида ўртадаги лузага шарлардан тузилган тўсиқ устидан ўтказиб 70 та шарни тушира олган ва шарга зарба берганидан кейин унинг 23,53 сония давомида айланиб туришига эриша олган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди ҳайдовчилар қайси “заправка”ларда газ борлигини онлайн тарзда билиши мумкин
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди