Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Остона ҳокими Асет Исекешевга пойтахт марказидаги ҳароба уйларга ишора қилган, деб хабар қилмоқда қозоқ ОАВлари берган хабарга иқтибос келтирган ҳолда dia.uz.
Назарбоев пойтахт ҳокимига эски уйлар акс этган суратларни кўрсатган.
"Пойтахтимиз маркази қандай кўринишдалигини кўриб қўйинг. Қара. Ана у ёқда бизнинг машҳур опера театримиз, кўряпсанми? Бошқа жойлар ҳам бор, шаҳар марказида. (…) Биз нима ҳақда гапиряпмиз? Сайёҳлар ўша жойларга борадилар, суратга олиб, бутун дунёга кўрсатадилар. Юзини ювиб қўйганмизу, кети эса тешик, қара", — деган Назарбоев.
"Келинглар, чуқурроқ ишлайлик. Агар шунга зарурат бўлса, бунинг учун махсус маблағ ажратиб, айнан ҳозирнинг ўзида тартибга келтириш керак. EXPO баҳонасида "тозаланиб" олиш имконияти бор. Агар у бу ерда уйлар қурса, унга арзонга тушади. Коммуникациялар, иссиқлик таъминоти, ҳамма шароит муҳайё. Шаҳарнинг марказий туманларини ғариб турар-жойлардан озод этиш лозим. Агар бунинг учун Парламентда махсус қонун қабул қилиш керак бўлса, келинглар, шундай қилайлик. Чунки бу ер пойтахт, бу ерда бутун мамлакат манфаати мужассам", — қўшимча қилган Назарбоев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди