Банкдан қарздор фуқаронинг автомашинаси хатланди

Банкдан қарздор фуқаронинг автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси ва ИИБ ЙХҲБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган Autocon тадбири давомида Тошкент вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.

Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ю.М.дан АИТБ "Ипак йўли" Янгийўл филиали фойдасига 280 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган ва унга тегишли «CHERIY TIGGO 7 pro» русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина қарздорнинг яшаш манзилида аниқланди.

Натижада қарздорга тегишли бўлган автотранспорт белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар