Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Шайҳонтохур туманидаги иккита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарлари ишга жойлаштиришни “бизнес”га айлантиришга урингани аниқланди. Чўнтак қаппайтиришнинг осон усули уларга қимматга тушди.
2017 йилнинг март ойида ўталмай қолган жазосини иш ҳақидан 30 фоизини давлатга ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилган олмазорлик фуқаро А. иш излаб Юнусобод туманидаги “Зулфия-коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси Асрор Равшановга мурожаат этади.
А.Равшанов ишга жойлаштириш эвазига 100 АҚШ доллари, бундан ташқари, ҳар ойнинг якуни бўйича ҳам чўтал бериб туришни шарт қилиб қўяди.
Шайҳонтохур туманидаги “Хадра коммунал тўлов” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Адолат Абдуқодирова эса А.Равшановдан ҳам ўтиб тушади. А.Абдуқодирова ундан иш сўраб келган Олмазор туманида яшовчи фуқаро Б. дан ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.
Фуқаро А. ва Б.нинг ички ишлар идораларига мазкур ҳолатлар юзасидан қилган мурожаатлари асосида ҳар иккала ширкат раҳбари ҳам ашёвий далил билан қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди