Бишкекдаги ноодатий қўйхона интернетни ҳайратда қолдирди

Бишкек шаҳрида жойлашган ноодатий қўйхона акс этган видео ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кадрларда тадбиркор ўз қўйлари учун замонавий ва тоза шароит яратгани, ҳатто уларни иш жойидаги офис ойнаси орқали бемалол кузатиб туриш имконига эга экани тасвирланган.
Қўйхонада яратилган шароитлар оддий чорвачиликдан анча фарқ қилади — тозаликка алоҳида эътибор берилган, ҳайвонлар учун қулай муҳит ташкил этилган. Бу эса фойдаланувчилар орасида турлича фикрларни келтириб чиқарди.
Изоҳларда айримлар бундай ёндашувни “ҳайвонларга ғамхўрлик ва замонавий чорвачилик намунаси” сифатида баҳолашса, бошқалар эса “оддий қўйлар учун бундай ҳашамат ортиқча харажат” эканини таъкидлашмоқда.






























Изоҳлар 0
…