Ўзбекистон МХХ Фарғона вилоятида ноқонуний контрабанда фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро фаолиятига чек қўйди. 2016 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тезкор бўлинмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида вилоятнинг Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига барҳам берилди деб ёзади Кун нашри.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда МХХ Матбуот маркази катта ходими Йўлдошева Лоланинг маълум қилишича, ушбу фуқаро хонадонидан Қирғизистон ҳудудига олиб борувчи 120 метрлик ер ости йўлаги аниқланган. Бу ушбу уй эгасига контрабанда фаолияти билан эркин шуғулланишига имкон берган.
Таъкидланишича, Қирғизистон хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабабли мазкур ер ости йўлаги бартараф этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади