11:49 / 29.04.2017
6 659

Навоийда наркобизнес фош этилди

Навоийда наркобизнес фош этилди
Бугун наркотик моддалар, уларни истеъмол қилишнинг оғир оқибатлари, бунинг натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тинимсиз маълумотлар бериб келинмоқда. Аммо, дунё миқёсида фойда келтиришда наркотик савдоси энг юқори ўринларда туриши айрим “тадбиркорлар”ни осон йўл билан мўмай даромад топишга ҳамон ундамоқда. Бу ҳақда Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Бекободлик Шарафиддин Уринбоев наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун илгари оз эмас, нақд тўрт маротаба жиноий жавобгарликка тортилган. Амнистия актига кўра, жазо муддати қисқартирилган, жазо енгилроғига алмаштирилган. Аммо кечиримли халқимизнинг ишончини суиистеъмол қилиб, ҳали жозони ижро этиш муассасасида бўлган вақтидаёқ ўзига жиноий шерик қидириб, “дўстлар” орттирган.

Озодликка чиққач эса, эски ишини давом эттиради. У қуруқ ҳолдаги наркотик моддаларини қайта ишлаб, улардан кучли наркотик моддаларни тайёрлайди. “Маҳсулот” учун хом-ашёни жазони ижро этиш муассасасида танишган дўсти Ҳайдар Умматовдан олади. Тайёр “маҳсулотни” тилла буюмлар эвазига алмашиб, кейинчалик тиллаларни сотиш орқали даромад олмоқчи бўлади. Шу зайлда “тадбиркорлар” ишни бошлаб юборишади.

Наркотик моддаларнинг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилиши, олиб чиқилиши ва айланишини олдини олиш ва фош этиш мақсадида божхона ходимлари томонидан доимий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан хамкорликда тадбирлар амалга оширилаётганлиги туфайли уларнинг жиноий фаолиятига ўз вақтида чек қўйилди.

Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида ўтказилган гиёҳванд воситалари контрабандасини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир давомида Ш.Уринбоев сариқ рангли целофан пакетга солинган гиёҳванд воситаларини сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Экспертиза-криминология бўлимининг хулосасига асосан Б.Болтаевдан олинган наркотик модда “гашиш” бўлиб, оғирлиги 2 кг. 764 гр.ни ташкил этар экан.

Ўтказилган тадбир якунига кўра, жами 3,3 кг. “марихуана”, 2,7 кг. “гашиш” гиёҳвандлик моддалари ва 380 туп “канопля” ўсимлиги қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан Суд томонидан айбдорлар Ш.Уринбоевга 10 йилу 6 ой ва Х.Умматовга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташлари белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда наркобизнес фош этилди