
АҚШлик тадқиқотчилар гуруҳи энергетик ичимликлар таркибида кофеин моддаси бўлган бошқа ичимликлардан кўп маротаба хавфли эканини аниқладилар. Бу ҳақда Америка кардиология уюшмаси хабар берди деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Мутахассислар энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади, деган хулосага келдилар.
“Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ўз навбатида ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлади олимлар.
Тадқиқот муаллифлари кўнгиллилар гуруҳини кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар ва энергетик ичимликларни ичишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантирдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар