19:51 / 02.05.2017
7 133

Кузатув камералари тез кунда бутун республикада ишга туширилади

Кузатув камералари тез кунда бутун республикада ишга туширилади
Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда ўрнатилган кузатув камералари тез орада республиканинг бошқа вилоятларида ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Халқаро пресс-клуб ташкилотчилигида бўлиб ўтган брифингда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев хабарига таяниб “Qalampir.uz” сайти маълум қилди.

“Биз Тошкент шаҳрида камераларни ўрнатгач, олти ой синов тариқасида ишлатдик. Унгача кунига 40 мингтагача қоида бузиларди. 15 мартда 8600 та ҳолат қайд этилди. Ҳозир кунига ўртача 1100-1400 атрофида кузатилмоқда”, дейди Сайдалиев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тарихида илк марта Ички ишлар вазири журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кузатув камералари тез кунда бутун республикада ишга туширилади