Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевни "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюриш ҳамда шиддат билан ривожланаётган денгиз курорти имкониятларига баҳо беришни таклиф қилди. Туркманистон Давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, 1 май куни Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Туркманистон президенти шундай ташаббус билан чиққан. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
Шунингдек Туркманистон раҳбари Каспий денгизи соҳилида жойлашган соғломлаштириш марказлари, коттеж мажмуалари ва ҳашаматли меҳмонхоналар ўзбекистонликларга хизмат кўрсатишга тайёр эканини билдирди. Денгизнинг йод, бром каби микроэлементларга бойлиги, ҳудуд ҳавосидаги фойдали фитонцидлар инсон саломатлиги учун муҳим экани алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевга Болқон вилоятида ҳудудни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Туркманистонга ташриф ҳақидаги таклифини қабул қилган ва ташриф санаси дипломатик йўллар орқали келишилиши таъкидланган, дейилади Туркманистон президенти матбуот хизматида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди