date
views 6 753

Хоразмда юк машинаси ёниб кетди

Хоразмда юк машинаси ёниб кетди
Хоразмнинг Урганч шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиёт чораси кўришни унутгани ва Йўл қоидалари ҳам транспортдан фойдаланиш талабларига бўйсунмагани қимматга тушди. Гап шундаки, турли ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолавҳага кўра, шаҳарда сомон ортилган юк машинаси бутунлай ёниб кетган. Бунга эса троллейбус тармоғи симлари сабаб бўлгани айтилмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.

Бироқ, хабарларга кўра, ёнғин келиб чиқишининг асл сабаби юк машинасига ҳаддан ортиқ ва баланд қилиб сомон ортилганидир. Оқибатда, ҳайдовчи транспорт воситаси ва унга ортилаётган юкнинг габарит ўлчамларини эътиборга олмагани туфайли юк машинасидан ажраб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда юк машинаси ёниб кетди