20:48 / 03.05.2017
7 097

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким 22 км йўлни пиёда босиб ўтди

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким 22 км йўлни пиёда босиб ўтди
Навоий шаҳрига янги ҳоким этиб Умарбек Халилов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Яқинда Умарбек Халилов прокуратура органлари, ички ишлар идоралари ходимлари, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ва бошқа турли мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда Навоий шаҳар ҳудудидан ўтувчи "Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли темир йўл атрофларини пиёда юриб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Шу куни шаҳар ҳокими 22 километрлик йўлни пиёда босиб, темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ва бу ҳудудни кўрганда кўзларни қувнатувчи ҳолатга келтириш лозимлиги ҳақида масъул кишиларга тегишли топшириқлар берди.

Бундан ташқари, шу атрофда фаолият кўрсатаётган корхоналар раҳбарлари ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларни тартибга келтириш зарурлиги таъкидланди ва уларнинг ташқи кўринишини замонавий ҳолатда таъмирлаш вазифалари топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким 22 км йўлни пиёда босиб ўтди