16:38 / 04.05.2017
7 653

Самарқандлик валютафурушлар қўлга олинди

Самарқандлик валютафурушлар қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берганлигини Qalampir.uz маълум қилмоқда.

Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р., 1984 йилда туғилган Ў.Р. ва 1988 йилда туғилган Ф.Р. ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг “Янги кийим-кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қолди.

Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғилган С.Т.га Lacetti русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16 500 АҚШ долларини 130 350 000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик валютафурушлар қўлга олинди