Таркибида психотроп моддалар бўлган дори-дармонлар ноқонуний савдоси халқаро наркобизнеснинг бир қисмини ташкил этади. Жумладан, «Трамадол» ва «Лирика» психофаол дори воситаларининг ноқонуний савдоси бугунги кунда кўплаб давлатларда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам учраб турибди, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Таъкидлаш жоизки, «Трамадол» ва «Лирика» каби дори воситалари гиёҳвандлик моддаларидек инсонга таъсир этади. Хусусан, психофаол дори воситаси истеъмол қилинган вақтда кишининг кайфияти кўтарилади, фаоллиги, ишчанлик хусусияти кучаяди. Аммо истеъмол тўхтатилиши билан қорин қисмида оғриқ пайдо бўлиб, кўнгил айниши, ҳолсизлик, қаттиқ бош оғриғи сингари ҳолатлар кузатилади. Қисқаси, ушбу дори воситаларини доимий истеъмол қилган одам охир-оқибат уларга буткул қарам бўлиб қолади.
Миллий қонунчилигимизга мувофиқ, «Лирика» ва «Трамадол» дориларини шифокор рецептига кўра, фақат дорихоналардан харид қилиш мумкин. Бироқ айрим «тадбиркорлар» мўмай пул топиш мақсадида бу каби дори воситаларини қонунга зид равишда сотиш билан машғул бўлишмоқда.
ИИВ ЖҚББ Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ана шундай дорифурушларнинг фаолиятига чек қўйилди. Хусусан, тезкор тадбирлар жараёнида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган «Гарможка» савдо растаси, «Кўҳинур» ресторани ва Учтепа туманидаги «Napoleon d’or» кафеси атрофида таркибида психотроп моддалар бўлган дори-дармонлар савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди.
Умуман, тезкор тадбирлар натижасида 6 минг 20 дона психофаол дори воситаси, 11 миллион 213 минг сўм маблағ ашёвий далил сифатида олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди