19:47 / 06.05.2017
10 406

Пластик операциядан сўнг қиз оғзини оча олмай қолди

Пластик операциядан сўнг қиз оғзини оча олмай қолди
22 ёшли туркиялик Мерве Келеш лабларини тўғрилашни хоҳлади ва интернетдан топган жарроҳга мурожаат қилди. Оғиз пластикаси қизни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди, деб ёзди Qalampir.uz сайти.

Унинг лаблари жуда кучли шишиб кетгани оқибатида Мерве оғзини оча олмай қолди. Жабр кўрган қизни шифохонага жўнатишди, лекин бу билан воқеа ниҳоясига етмади.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, қизни операция қилган жарроҳ Сонер ижтимоий тармоқларда Озарбайжонда шу соҳа бўйича таълим олгани ҳақида маълумот қолдирган. Бироқ қиз устидан шикоят қилганидан сўнг у аслида сартарош эканини, Мерве Келеш эса шунчаки ундан пул ундирмоқчи эканини таъкидлаган.

Қизни ҳозиргача даволашнинг иложи бўлмаяпти, чунки врачлар ўзини жарроҳ деб атаган Сонер қизнинг лабига қандай модда юборганини аниқлай олишмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пластик операциядан сўнг қиз оғзини оча олмай қолди