Путин Мирзиёевни Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги билан табриклади, деб хабар қилинди Кремль расмий сайтида.
Россия президентининг табрик хатида таъкидланишича, 9-май қутлуғ сана бўлиб, бутун инсоният ва Ватанни фашизм балосидан қутқариш учун фронтда ҳамда фронт ортида елкама-елка, бир тан-у бир жон бўлиб курашган ота ва боболаримиз қаҳрамонликларининг тимсолидир.
Владимир Путиннинг алоҳида қайд этишича, тарихни ҳар қандай кўринишда ўзгартириш, фашизм ва нацизмнинг жиноий қилмишларини оқлашга бўлган уринишларга қарши биргаликда курашиш – мудҳиш урушда ҳалок бўлганлар ва қатнашган аскарлар хотирасига энг яхши ҳурмат бажо келтириш бўлади.
Владимир Путин, шунингдек, Шавкат Мирзиёевдан уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганларга таъзимини етказиб қўйишни сўраб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва фаровонлик тилаб қолишини билдирган.
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди