Ноқонуний қурилмаларга муроса йўқ: суд қарори билан бузиш ишлари давом этмоқда

Ноқонуний қурилмаларга муроса йўқ: суд қарори билан бузиш ишлари давом этмоқда

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қонунчилик талабларига мувофиқ ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ноқонуний қурилмаларга муроса йўқ: суд қарорлари асосида бузиш ишлари давом этмоқда !

Суднинг қонуний кучга кирган қарорлари асосида ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмалар белгиланган тартибда бузилиб, ер майдонлари қонуний ҳолатига келтирилмоқда. Барча ижро ҳаракатлари амалдаги қонунчилик талаблари асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси фуқароларга мурожаат қилиб, ҳар қандай қурилиш ишларини бошлашдан аввал тегишли рухсатнома ва ҳужжатларни расмийлаштиришни, қонунчилик талабларига қатъий риоя этишни сўрайди.

Зеро, ноқонуний қурилмалар келгусида бузилиши, ортиқча молиявий харажатлар ва ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар