Шотландиянинг Лох-Несс кўлида яна афсонавий махлуқ пайдо бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Махлуқ охирги марта кўлда 2016 йилнинг август ойида кўзга ташланган эди.
Мазкур кадрни 7 май куни уэльслик сайёҳ Роб Жонс видеога олди. Видеода узун бўйинли махлуқнинг сайр қилиш учун мўлжалланган катернинг ёнидан сузиб ўтганини кўриш мумкин. Кўлда рўй берадиган ҳодисаларни расман қайд этувчи Гэри Кэмпбелл анча вақтдан бери кўринмай кетган махлуқнинг яна пайдо бўлиши яхшилик аломати эмаслигини маълум қилди. Ўтган йили махлуқ XXI аср учун рекорд даражада, 10 маротаба кўзга ташланган. Унинг ҳар бир пайдо бўлишини камералар қайд этган. Буларнинг барчасига смартфон ва веб-камераларнинг кенг тарқалгани сабабдир.
Кэмпбеллнинг архивида 1996 йилдан бери Лох-Несс кўли махлуқининг жами 1082 маротаба пайдо бўлгани акс этган материаллар мавжуд.
Ижтимоий тармоқнинг аксарият фойдаланувчилари мазкур видеога ишончсизлик билан қарашди. Уларнинг фикрича, видеода махлуқ эмас, сузиб кетаётган хода акс этган. Бошқалар эса бу нарса кўпроқ сайёҳларни жалб этиш учун ўйлаб топилган алдов, деган фикрни билдиришди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди