7 254
1 млн доллардан ортиқ маблағни сотиб юборган тошкентлик саррофлар жиноий гуруҳи раҳбари қамалди
Ўлмас Алиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) валютафурушликка жазо муқаррарлигини билса-да, ўзини бу ишдан тия олмади. У Тошкент шаҳрининг турли бозорларида хориж валюталари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахсларни топиб, бир гуруҳга бирлаштиради (ушбу гуруҳдаги бошқа аъзоларнинг жиноят иши алоҳида иш юритувига ажратилган), деб ёзмоқда “Кун.уз” сайти.
Ў.Алиев уларни хориж валютаси ва миллий валюта билан таъминлаб туради. Бунинг эвазига гуруҳ аъзолари унга кўрилган ноқонуний фойданинг каттагина қисмини етказиб бериб турадилар.
Жиноий гуруҳ томонидан уч йил мобайнида 1 млн. 233 минг 150 АҚШ доллари қонунга хилоф равишда сотиб юборилган экан.
Яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг ноқонуний қилмишларига эртами-кеч, барибир барҳам берилади. Бир иш қилишдан аввал фақат мўмай даромад топишни эмас, балки унинг охирини ҳам ўйлаган киши ҳаётда қоқилмайди. Ўтган йилнинг 11 май куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан Ў.Алиев 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди