Кеча, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорига боргани ҳақида Qalampir нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, Бош вазир бозор фаолияти билан танишиб, нарх-наво, айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархини кўздан кечирган. Бунга шу кунларда картошка, пиёз каби маҳсулотлар ва гўштнинг нархи ошиб бориши, аҳоли ўртасида ваҳималар, бозорларда навбат кутишлар юзага келаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Айни пайтда Тошкент бозорларида пиёзнинг 1 кг нархи ўртача 2 минг сўмни, картошканинг нархи эса 5 минг сўмни ташкил этмоқда.
Шавкат Мирзиёев вилоятлар бўйлаб ўтказган учрашувларида картошканинг янги навларини экиш, аҳолини сифатли ва арзон картошка маҳсулоти билан таъминлаш масаласини ўртага ташлаган эди.
Ҳукумат раҳбари ҳам “Чорсу” бозорига ташрифи чоғида мумкин қадар картошка ва пиёзнинг нархини пасайтиришни буюрган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди