08:25 / 26.05.2017
6 697

Интернет орқали маҳсулот харид қилишда эҳтиёт бўлинг

Интернет орқали маҳсулот харид қилишда эҳтиёт бўлинг
Интернет тармоғи орқали савдо қилиш ривожланиб бормоқда. Кенг танлаш имконияти мавжуд бу бозорга “ташриф” буюрсангиз, таъбингизга маъқул маҳсулот топилса, “буюртма қилиш” тугмасини боссангиз ёки товар эгасига қўнғироқ қилсангиз бас, зарур нарсани уйингизга келтириб беришади. Лекин бу қулайликдан ғаразли мақсадда фойдаланишни кўзлаётган кимсалар ҳам йўқ эмас.

А. исмли шахс “Olx.uz” сайтидан энг сўнгги русумдаги ноутбукларни танлаб, Toshiba, Dell ноутбукларининг нархига ҳам қараб ўтирмай, эълон эгасига қўнғироқ қилган. И. исмли фуқаро товари бироз қиммат бўлса-да, савдолашмай оладиган харидор чиққанидан суюниб кетган.

Афсуски, айтилган манзилда сотувчи “пистирма”га дуч келган. А. бир гуруҳ тенгдошлари билан сотувчига ташланиб, унга турли тан жароҳати етказиб, ноутбукларни зўрлик билан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинишган. Сотувчи эса тан жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Тезкор-қидирув операцияси натижасида жиноятчилар қўлга олинди. Ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилишни истаган вояга етмаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дейилади Qalampir.uz хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернет орқали маҳсулот харид қилишда эҳтиёт бўлинг