2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «2017–2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2980-сонли қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш, сайёҳларнинг маданий меросимизнинг ноёб объектлари билан кенг танишишлари учун максимал қулай шароитларни яратиш, минтақада замонавий сайёҳлик инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш, сайёҳлик, меҳмонхона ва транспорт хизматларининг замонавий талабларга мувофиқ ҳолда турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида бир талай чор-тадбирлар кўзда тутилган.
Хусусан, қарор матнида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки «Қадимий Бухоро» сайёҳлик ҳудуди лойиҳасини молиялаштириш схемасини ташкиллаштирувчи ваколатли банк этиб белгиланган бўлса-да, шу жумладан келиб чиқыши ўзбекистонлик бўлган россиялик ишбилармон Алишер Бурхонович Усмоновнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ва хайрия маблағларидан ҳам фойдаланиш назарда тутилган.
Қарорга кўра, Бухоро шаҳри брендини олға силжитиш ва машҳур қилиш юзасидан кенг реклама кампанияси ўтказиш, хусусан, «Ипак ва зираворлар», «Қовун сайли», «Шаҳар куни», «Шарқ таомлари», «Бухоро ҳунармандлари» каби фестиваллар ташкил этиш, хорижий сайёҳлик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-турлар ташкиллаштириш, шунингдек, оммабоп хорижий телеканалларда ва махсус веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг тарихи ва осори атиқаларига бағишланган маълумотлар жойлаштириш орқали сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш белгилаб берилган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?