11:03 / 29.05.2017
7 470

Собиқ совет ҳукумати раҳбарлари ўз даврида «супераскар» яратишга уриниб кўришган экан…

Собиқ совет ҳукумати раҳбарлари ўз даврида «супераскар» яратишга уриниб кўришган экан…
«СУПЕРАСКАРЛАР»
Собиқ советлар даврида яшаб ўтган одамларнинг аксарияти бир пайтлар гитлерчилар Германиясида одам боласи тасаввур ҳам қила олмайдиган даҳшатли синовларни маҳбуслар устида амалга оширилганини яхши билишади. Аммо бундай синовлар собиқ советлар тарафидан гитлерчиларга нисбатан анча олдин амалга оширилганини кўпчилик билмаса керак.

СУЯК ЎРНИГА ТИТАН
1945 йили Америка қўшинлари гитлерчиларга тегишли махфий илмий тадқиқот марказини қўлга киритди. Марказдаги махфийлаштирилган лабораторияда совет аскарларининг жасадлари қалашиб ётарди. Улар танасига суяк ўрнини босувчи, титандан ясалган махсус пичоқсифат тиғли протезлар жойлаштирилганига гувоҳ бўлишди. Америкаликлар бу ёвузликда, шубҳасиз, гитлерчилардан гумонсирашди ва марказ тиббиётчилари сўроқ қилинди. Натижада аслида немислар ҳеч қандай тажриба ўтказмагани, балки тайёр қолиплардан фойдаланишгани маълум бўлди. Тиббиётчилар аслида бу синовларни собиқ советлар бошлаганига ишора қилишди. Америкада зудлик билан профессор Страсберг етакчилигида махсус бўлим ташкил этилди. Шу бўлим собиқ советларнинг ҳеч кимга маълум бўлмаган синовлари тўғрисида ахборот тўплаш билан шуғуллана бошлади.

Жуда тез фурсатда Страсберг етакчилигидаги бўлим аъзолари ўта махфий ахборотни топишга муваффақ бўлишди. Маълум бўлдики, 20- асрнинг ўттизинчи йилларида коммунистик партия кўрсатмасига биноан «супераскар» яратиш дастурига старт берилган. Худди шу дастурга асосланган синовлар натижаларини америкаликлар Германиядаги ўша марказда жойлашган лабораторияда учратишганди.

Собиқ советлар дастурда иштирок этиш учун 300 кишини жалб этган. Уларнинг барчаси аскарлар эди. Аскарларнинг суяклари ўрнига титандан ясалган, суяк ўрнини босувчи протезларни ўрнатишган. Бахтга қарши титан инсон организми билан тил топишиш масаласида жуда паст даражани қайд этган. Организмига сира мослаша қолмаган. Синовда иштирок этган аскарлар жарроҳлик амалиётидан сўнг танасида ўта кучли оғриқ туя бошлашган. Уларнинг кўпчилиги шу оғриқлар оқибатида ҳалок бўлган.

Лекин илмий ходимларни бу фожиалар ҳам тўхтатиб қола олмади. Улар энди аскарлар миясини очиб, оғриқ учун жавобгар тўқималарни ўчириб қўйиш ҳаракатига тушишди. Бунинг учун кўнгиллиларнинг миясига махсус олтиндан тайёрланган игналарни жойлаштиришди. Ушбу жарроҳлик амалиётидан сўнг аскар ҳақиқатан оғриқни ҳис этмайдиган ҳолатга кирди. Шунинг баҳонасида олимлар титан протезлар аскарлар танасига тезроқ мослашиши учун имкон яратишди. Афсуски, мияга жойлаштирилган олтин игна аскарни руҳий хасталикка мубтало этди.

Страсберг йиққан бу ахборотларга кўпчилик ишонмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ 1994 йили Витебскда яшовчи врач Сергей Коноваленко ҳарбийлар қабристони атрофида сайр қилиб юриб, дарё соҳилида одам скелети ётганини кўриб қолди. Бориб қараса, скелетдаги суяклар ўрнига титан протезлар ўрнатиб чиқилган экан. Протезларнинг бирида «Харьков. 1934. АСЧ 760978-Ц» деган ёзув борлигини ҳам кўрди. Шу соҳада изланиш олиб боришни ният қилди-ю, ортга қайтди. Надоматлар бўлсинки, эртасига дарё соҳилига келса, скелет ғойиб бўлганди. Кечаси кучли ёмғир ёғиб скелетни қайтадан дарё қаърига ювиб тушган экан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ совет ҳукумати раҳбарлари ўз даврида «супераскар» яратишга уриниб кўришган экан…