Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари - Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 30 майда бу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар берилди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида.
Козим Носирович Тўлаганов (1949 йилда туғилган) 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, кейинроқ бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.
Президент май ойи бошида «Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Мазкур ҳужжат архитектура ва шаҳарсозлик соҳасини ривожлантириш, шаҳар ва аҳоли пунктлари бош режаларининг ишланмалари ва уларни амалга оширишни яхшилаш, давлат органлари ва хўжалик бошқармалари масъулиятини ошириш мақсадларида қабул қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди