Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг етакчи олимлари, зиёлилари, академиклари билан учрашиб, улар билан илм-фанни янада ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш юзасидан дилдан суҳбатлашганди.
Учрашувда академик Азиз Қаюмов кутубхоналар ишини такомиллаштириш ва кадрлар масаласини яхшилаш бўйича таклиф билан чиққан эди.
Маълумки, кутубхоначилар 1972-2012 йиллар орасида Маданият институтида (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) тайёрланган. Ундан сўнг бу юмуш Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтиш керак, жорий йилнинг 15 март куни Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришларича, жорий йилдан бошлаб “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислиги йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига 50 та ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига 80 та квоталар ажратилди. Бу келгусида ахборот-ресурс марказлари ишини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди