10:14 / 04.06.2017
8 772

Диққат, 75 ёшли кампир ёз кунида совқотиш туфайли ёруғ дунёни тарк этди…

Диққат, 75 ёшли кампир ёз кунида совқотиш туфайли ёруғ дунёни тарк этди…
Ҳозир ёз. Юртимизда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 40 даражада етмоқда. Аммо 2 июн кечқурун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида -6 даража совуқ бўлган. Ўшанда 75 ёшли онахон автобус бекатида узоқ вақт ўтириб қолди. Кутган автобуси ҳам кела қолмади. Онахон тўсатдан ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Аъзойи бадани совуқдан музлаб қолганини ҳис этди. Сал ўтмай, ҳушидан кетди. Афсуски, касалхонадагилар кампирнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Онахон ёз кечасида қаҳратон совуқ туфайли ҳалок бўлди, деб ёзади “Hordiq.uz” сайти.

Эслатиб ўтамиз, 2 июн куни Санкт-Петербург ва Москвада кундузи ёмғир ёққан, кечқурунга бориб қорга айланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диққат, 75 ёшли кампир ёз кунида совқотиш туфайли ёруғ дунёни тарк этди…