11:06 / 04.06.2017
7 465

Тошкентда фирибгар аёл 5 миллионни “ухлатиб” кетди

Тошкентда фирибгар аёл 5 миллионни “ухлатиб” кетди
Жорий йилнинг 1 май куни муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этгани учун судланган Гавҳар Обидова Шайхонтоҳур туманида фуқаро Исроил Жамиловга тегишли баҳоси 5.000.000 сўмлик “Bosch” бренди остидаги қурилиш перфараторини алдов йўли билан қўлга киритган эди, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти, “Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси” сайтида берилган маълумотга таянган ҳолда.

Маълум бўлишича, Гавҳар уни қайтариб бермасдан бошқа шахсга сотган ва олган пул маблағини эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фирибгар аёл 5 миллионни “ухлатиб” кетди