16:30 / 05.06.2017
18 541

Саҳарликнинг вақти ўтиб кетса, рўза қазо бўладими?

Саҳарликнинг вақти ўтиб кетса, рўза қазо бўладими?
«Islom.uz» сайти маъмурияти саҳарликнинг вақти ўтиб кетса, рўза қазо бўлиш-бўлмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Умримда биринчи мартда рўза тутгандим. Рўза тутиш календарида 3:25 саҳар, дейилган экан, мен ўша вақтдан 3:40 гача саҳарлик қилибман. Эртасига қариндошим ‘адашибсан Рамазон тақвимида 3:25 саҳар деб қўйилгани бу 3:25 гача саҳарликни тугатиш кераклиги ва бомдод кира бошлаши’ деди. Мени рўзам нотўғри бўлдими? Қазо бўлиб қолдими?», — деб мурожаат қилган сайт фойдаланувчиси.

«Қасддан еб-ичганлигингиз учун Рамазондан кейин ўша кунги рўзангизни бошқа тутиб берасиз. Шу ўринда кўпчилик билишлари керак бўлган бир масалаки, агар рўзадор билмасдан еб-ичиб қўйса бунинг ҳеч қандай зарари йўқ», — дея аниқлик киритади сайт маъмурияти.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саҳарликнинг вақти ўтиб кетса, рўза қазо бўладими?