П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи маъмурияти ўз талабаси марҳум Жасурбек Иброҳимов билан юз берган нохуш ҳодиса юзасидан муносабат билдирди, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
Унда мазкур ҳодиса коллеж ҳудудида рўй бермагани, коллежда 120 та кузатув камералари ўрнатилгани, коллежга кираверишда огоҳлантирув тугмаси ўрнатилгани, уни босганда 3-4 нафар ИИБ ходимларидан иборат милиция патрули 15 дақиқа ичида етиб келиши, бундан ташқари, коллежда махсус қўриқлаш хизмати борлиги қайд этилган.
“2017 йил 3 май куни соат тахминан 14:15 — 14:30ларда коллеж ҳудудидан ташқарида талабалар — Жасур Иброҳимов ҳамда Ислом Тўлаганов ўртасида муштлашув бўлган, бунга Ж. Иброҳимовнинг 4 нафар дўсти гувоҳ бўлган.
Марҳум Жасурнинг дўстлари гувоҳлик беришича, гуруҳ бўлиб муштлашув бўлмаган ва ҳодисадан сўнг Жасур мустақил ҳолда таксига ўтириб кетган.
Марҳумнинг онаси сўзларига кўра, ўғли унга соат 17:40ларда қўнғироқ қилган ва ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган”, деб ёзади коллеж маъмурияти.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларни коллеж маъмурияти кузатиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади