Юнусободда электромобиль ёниб кетди

28 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берган.
Маълум қилинишича, соат 02:16 да Юнусобод тумани, Ғайратий кўчаси, 79-уй олдида электромобиль ёнаётгани ҳақида ФВВга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарув техникаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 02:24 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
































Изоҳлар 0
…