Бугун, 7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда қатнашган "Кун.уз" ходимига кўра, унда 68 балл ва ундан камроқ балл олганларнинг қўшимча шартнома (суперконтракт) бўйича ўқиш масаласи кўтарилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, 4 баллгача паст балл олган абитуриентлар қўшимча контракт бўйича таълим олади. Ундан кейинги ставкалар олинган баллга қараб боқичма-босқич кўпаяверади. Бу ставкаларнинг белгиланиши ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Қўшимча ўринлар ҳам барча ОТМларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилади.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов бу борада қўшимча қилди: "Квотадан ташқари олий таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиқилади. Бунда биринчи шарт - олий таълим муассасасида қўшимча қабул учун имконият бўлиши керак. Иккинчидан эса, ўша белгиланган суммани тўлаш имконияти мавжуд бўлиши масаласи бор.
68 балл олди - талаба бўлди дегани эмас. Нега? Масалан, олий ўқув юртларида 1 баллни олсак, шу 1 баллнинг ўзини ичида бир ОТМда 50 абитуриент, бошқасида эса 2 нафаргина ўтирган бўлиши мумкин. Суперконтрактни белгилашда биринчи қадам 1,5 - 2 - 2,5 баробар ва ҳ.к. тартибда кетади".
Маълум қилинишича, ҳозирда бакалавр босқичига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар бошланган. Шундан келиб чиқиб янада аниқ маълумотлар берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади