7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
"Кун.уз" ходимининг таъкидлашича, анжуманда 2017-2018 ўқув йилида бакалаврга - 66 316, магистратура босқичига 5000 ўрин ажратилгани қайд этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 10 000 га кўп демакдир.
2016 йилда тахминан 663 000 киши ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, жорий йилда абитуриентлар сони 700 000 дан зиёд бўлиши кутилмоқда. ОТМ талабалари сонини кўпайтириш - етук маънавий ва интеллектуал салоҳият ҳамда мустақил фикрга эга қилиб тарбиялаш орқали давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёрдам беради.
Берилган маълумотларга кўра, жорий йилда 36 та ОТМда 114 та қўшимча йўналиш очилади, булардан 20 таси мутлақо янги йўналишлардир. Шунингдек мақсадли қабулларни амалга ошириш механизми йўлга қўйилади.
2017-2018 ўқув йилида ОТМларда имтиҳон топшириш учун 795 000 га яқин ўрин тайёрланди. Бундан ташқари, 17 апрель - 30 май оралиғида махсус семинар машғулотлари ўтказилди. Июль ойи бошида ҳам шундай машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади