23:08 / 09.06.2017
6 381

Остонада тарихий қарор қабул қилинди

Остонада тарихий қарор қабул қилинди
Остонадаги саммит иштирокчилари бир овоздан саммитда тарихий қарор қабул қилинди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Tengrinews.kz'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Саммитдаги энг муҳим воқеа Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркибига Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши бўлди. Бугунги кунгача бу давлатлар ташкилотда кузатувчи мақомида эди.

"Остонада ташкилотимиз тарихидаги муҳим ҳодиса рўй берди. Биз икки янги аъзони қабул қилдик - Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Республикасининг ташкилотга аъзо бўлиши жараёни якунланди. Шу тариқа, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти амалда дунё сиёсати ва дунё иқтисодиётида муҳим рол ўйнайдиган бўлди", - деган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти ўз халқи номидан Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзоси бўлгани муносабати билан табриклаган.

"Сизнинг халқларингиз - ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоларидир. Ишонаманки, бу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ривожидаги янги даврни бошлаб беради, ташкилотнинг салоҳияти ортади, халқаро майдондаги нуфузи ошади", - дея Остона саммити иштирокчиларига юзланган Қозоғистон президенти.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёнини тугатиш ва уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисидаги қарорни имзолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Остонада тарихий қарор қабул қилинди