Шайхонтоҳур туманида 1070 туп таъқиқланган экинларни етиштирган шахс аниқланди
2017 йилнинг 10 июнь куни, тахминан соат 09:30 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, Аброр Анварович Рахматуллаев уйининг ховлисида қонунга хилоф равишда 1070 туп опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган, деб хабар беради Пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (таъқиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг