date

Наманганда экинларни дўлдан ҳимоя қилиш мақсадида уларни сунъий заифлаштирилди

Наманганда экинларни дўлдан ҳимоя қилиш мақсадида уларни сунъий заифлаштирилди

Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида дўл жараёнли булутларга таъсир кўрсатиш ишлари амалга оширилди. 1, 11 ва 12 май кунлари жами 57 дона “Алазан-6” дўлга қарши воситаси қўлланилган.

Натижада ҳудудларда кузатилиши мумкин бўлган дўл жараёни сунъий равишда заифлаштирилган. Мутахассислар бундай чоралар қишлоқ хўжалиги экинларини дўлнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши сабаб баҳор мавсумида кучли жала, қисқа муддатли ёғингарчилик ва дўл ҳодисалари кўпаймоқда. Ёғинлар қисқа вақт ичида кўп миқдорда ёғиши сел ва сув тошқинлари хавфини оширмоқда.

“Ўзгидромет” тизимидаги махсус бўлинмалар ҳозирда Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида дўлга қарши тадбирларни давом эттирмоқда. Мутахассислар булутларга таъсир кўрсатилганидан кейин ҳам айрим жойларда қисқа муддатли дўл кузатилиши мумкинлигини эслатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда экинларни дўлдан ҳимоя қилиш мақсадида уларни сунъий заифлаштирилди