
Жорий йилнинг учинчи чораги охирига қадар «Коммунхизмат» агентлиги томонидан минтақалараро сув қувурлари бошқармаларида биллинг тизими ишга туширилади.
Ушбу янги автоматлаштирилган тизим истеъмолчиларга доир маълумотлар базасини шакллантиришни такомиллаштириш, маълумотларга ишлов бериш тезлигини ошириш ва пул маблағларининг ўз вақтида тушиши имконини беради. Натижада истеъмолчилар реал вақт режимида тўловни амалга ошириши мумкин бўлади. Бу ҳақида кеча Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Биллинг – кўрсатилган хизматларнинг автоматлаштирилган ҳисоб-китобини юритиш тизими бўлиб, уларни тарификация қилиш ва тўловларни амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар ҳисобварақасини шакллантиришга хизмат қилади.
Хабарларга кўра, ҳозирда биллинг тизимига Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хоразм вилоятлари уланган. 1 июлга қадар Сурхондарё вилояти қўшилади, йил сўнгигача эса қолган барча ҳудудлар киритилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар