date
views 13 184

Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди

Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди
Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилади.

Облоқулов шунингдек, мазкур прокуратура ҳайъати раислигига ҳам тасдиқланди.

2016 йилнинг март ойидан буён у Сирдарё вилояти прокурори бўлиб ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, 2013 йилдан Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келган Ботир Қудратхўжаев Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди