13:53 / 15.06.2017
6 175

Бектемир туманида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш аниқланди

Бектемир туманида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш аниқланди
2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 16:50ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Бектемир туманидаги ЙПХ масканида, «Ласетти» русумли автоулов кўздан кечирилганда, хайдовчи Азизбек Махмуд ўғли Якубов ёнида оғирлиги 2,73 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бектемир туманида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш аниқланди