18:41 / 16.06.2017
8 902

Йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди

Йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди
Тошкент шаҳрида “Ҳамшира — 2017” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.

Кўрик-танловда иштирокчилар 3 турдаги шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳар бир шарт 10 баллик мезон асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Биринчи шартда ҳамшираларнинг бемор билан мулоқот маданияти, унинг аҳволини тўғри баҳолаб, муолажаларни тиббий асбоб-ускуналардан унумли фойдаланган ҳолда сифатли бажариши баҳоланди.

Иккинчи шартда ҳамшираларнинг шошилинч тез тиббий ёрдам, бирламчи патронаж тизими, репродуктив саломатлик ва акушерлик ёрдами, терапия, хирургия, педиатрия, гериатрия каби 7 та йўналиш бўйича назарий ва амалий кўникмаларини босқичма-босқич бажариш алгоритми баҳоланди.

Учинчи шартда ҳакамлар иштирокчиларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар моҳияти ва унда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаси, тиббий таҳлил натижаларига кўра касаллик белгиларини аниқлаши ва ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш, эпидемиологик ҳолат юз берганда кўриладиган чора-тадбирлар бўйича назарий билимлари синовдан ўтказишди.

Танлов якунларига кўра, Тошкент Шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонаси ҳамшираси Шаҳноза Позилова 1-ўринни, Поп туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Феруза Бўтаева 2-ўринни, Бухоро вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси Муҳаррам Салимова 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди