Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Толмасова билан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, у турмуш ўртоғидан қўрққан ҳолда тилла тақинчоқларини талон-торож қилиб кетилганини ўйлаб топганини тан олган, аслида шу куни бир нафар осиё миллатига мансуб номаълум аёл, эски нарсаларни сотиб олишини важ қилиб, уйга кирганлигини ва Толмасовани болалари касаллигини, шу сабабли тилла тақинчоқларига «дам солиб қайтариш» мумкинлигага ишонтириб, тилла тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритганлиги ҳамда ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли қўлга киртиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш юзасидан чора тадбирлар кўрилмоқда.
Юқоридаги шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Диққат !!! Ушбу шахсни кимдир таниса ва турар жой манзилини билса ёки унинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар