Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийлар билан учрашди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Президент Шавкат Мирзиёев«Янги Ўзбекистон» университетида устоз ва мураббийлар билан учрашди. Учрашувда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, педагогларнинг жамиятдаги ўрни ва ёшлар тарбияси масалаларига эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари университет таълим тизимига янги ёндашув ва мазмун олиб киришини таъкидлаб, барча педагогларни касб байрами билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев устозларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрнига тўхталиб, ўқитувчини меҳр, эзгулик ва маърифат билан боғлади.

«Ўқитувчи — меҳр дарёси, ўқитувчи — эзгулик булоғи, ўқитувчи — маърифат қуёши! Устозлар бугун ёшлар қалбига қадаётган маърифат ва эзгулик уруғининг ҳосилидан эртага бутун жамият баҳраманд бўлади», деди Президент.

Давлат раҳбари буюк аждодларимиз камолоти ортида уларга таълим берган устозлар турганини ҳам қайд этди. У Имоми Бухорий, Беруний, Амир Temuр ва Алишер Навоий каби тарихий шахсларнинг шаклланишида муаллимларнинг ўрни борлигини таъкидлади.

Президент устозларни «одамийлик боғининг боғбонлари» деб атаб, умрини ёш авлод таълими ва тарбиясига бағишлаган барча ўқитувчи ва мураббийларга ҳурмат ва миннатдорлик билдирди.

Таълим соҳасида янги авлод дарсликларини жорий этиш, олий таълим муассасалари ва корхоналар ҳамкорлигида дуал таълимни ривожлантириш каби ишлар ҳам давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар