21:01 / 19.06.2017
6 572

Наполен БОНАПАРТнинг Жозефинага йўллаган мактуби

Наполен БОНАПАРТнинг Жозефинага йўллаган мактуби
«Кун сайин сени янада кучлироқ севиб бораяпман. Ҳар тун гўё бағримдасан, хаёлан… Ҳатто финжондаги чойга ҳам қўл текказишни истамайман. Қўрқаман. Сендан узоқдалигимга сабаб бўлаётган ғуруримни лаънатлашдан қўрқаман, Ҳаётим! Айни хизмат пайти ёки харбий лагерларни кўздан кечираётиб ҳам ҳаловатим йўқ. Юрагим жанг майдонидан узоқларда, Жозефинам васли билан паришон. Бу хаёллар мени эс – ҳушимдан айирмоқда.
Агар сендан худди Рона дарёсининг шошқалоқ тезлигидек узоқлашаётган бўлсам, билгинки, висол яқин. Тун ярмида уйғониб, бош кўтармай ишлашим ҳам бежиз эмас. Тезроқда ёнингга қайтиш илинжи бу.
Вантоз (тақвим) нинг 23 дан 26 санасига йўллаган мактубингда «СИЗ» деб мурожаат қилибсан. «СИЗ»? Жин урсин! Бунга қандай қўлинг борди? Бунчалар совуққонлик…
Жозефина! Жозефина! Бир вақтлар сенга айтган сўзларим ёдингдами: «Табиат мени кучли ва саботли феъл билан сийлаган, сенга эса шу қадар майинлик ато этганки…» Мени севмай қўйдингми? Кечир, кечир мени азизам, юрагим тилка – пора бўлаяпти.
Сени деб ураётган юрагим аллақандай қўрқув ва чексиз соғинч билан тўлаётир…
Исмимни айтмай сўзлашингдан оғринаяпман. Ҳа, бу жуда аламли ва оғриқлики… Кутаман, исмим ёзилган мактубингни кутаман. Ҳайр! Эвоҳ, бордию мендан кўнглинг қолган бўлса, демак ҳеч қачон мени севмагансан! Мен бундан қаттиқ пушаймон чекишим аниқ…»

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наполен БОНАПАРТнинг Жозефинага йўллаган мактуби